Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахслар учун Сурхондарё вилояти Денов тумани навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
📃“Боғинав” МФЙ ҳудудида ўтказилган қабул давомида аҳоли томонидан интернет сифати ва қамрови, мобил алоқа хизматлари, почта хизмати, АТ таълими, IT Park резидентлиги ва рақамли технологияларни жорий этиш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.
📬Сайёр қабул жараёнида жами 18 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 5 таси жойида ҳал этилди, 4 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Қолган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.📞 Сизда ҳам телекоммуникация, интернет сифати, почта хизмати ва рақамли технологиялар билан боғлиқ мурожаат ёки таклифлар мавжуд бўлса, 1144 ёки 1199 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.