🗣Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш република маркази жамоатчилик вакилларини очиқ мулоқотга таклиф қилади

июн 25 2026

2026 йил, 29 июнь куни соат 10:00 да Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси биносида Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Султонов Аюбхон ҳамда ЎзТТБРМ раҳбарияти иштирокида рақамли технологиялар хизматларига оид сайёр қабул ўтказилади. 

Сизни мазкур сайёр қабулга таклиф этамиз! 
✍️Қабулда давомида 
➖ Интернет хизмати; 
➖ Мобил алоқа; 
➖ Телекоммуникация; 
➖ Почта хизмати; 
➖ АТ таълим ва АТ йўналишидаги ўқув марказлари фаолияти; 
➖ IT Park резидентлиги мақомини олиш ва солиқ имтиёзлари; 
➖ АТ ва логистика компаниялари учун имкониятлар; 
➖ Сунъий интеллект масалалари юзасидан ўз саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. 

❗️Ўз фикр-мулоҳаза таклифларингизни билдириш, мавжуд муаммоларни вазирлик вакиллари билан бевосита муҳокама қилиш имкониятига эга бўласиз. 

📍 Сайёр қабул манзили: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Миллий боғ кўчаси 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига қарашли Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси биноси