Талабаларимиз — рақамли технологиялар соҳасидаги раҳбар ходимлар — кенг кўламли халқаро алмашинув дастурида иштирок этишмоқда.
Дастур илк бор ҳамкоримиз — QS World University Rankings жаҳон рейтингида 98-ўринни эгаллаб турган POLIMI Менежмент олий мактаби билан биргаликда ўтказилмоқда.
Иштирокчилар профессор Лука Гасталдининг "Рақамли трансформациянинг Италия ва Европа стратегиялари" мавзусидаги маърузасида қатнашишга улгурдилар. Дастурдан кўзланган асосий мақсад замонавий бизнес-трансформация жараёнларига чуқур кириб бориш, илғор глобал бошқарув амалиётлари ва жаҳоннинг энг яхши тажрибаларини ўрганиш.
Талабаларни олдинда бой дастур, кўплаб янги маърузалар ва касбий кашфиётлар кутмоқда.
Уларга самарали таълим тилаб қоламиз!👨🏻🎓