май 16 2024
Хорижий компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси биносида "New Skies Satellites B.V. (SES Luxembourg)" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича "New Skies Satellites B.V. (SES Luxembourg)" компанияси вакиллари “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, ташкилот фаолиятини юқори баҳолади.

май 10 2024
Ўқув соати бўлиб ўтди

Zоом платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилган мазкур ўқув соатида корхонанинг Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш хизмати бошлиғи ўринбосари С. Тўраходжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 563-сон қарорининг мазмун ва моҳияти мавзусида ходимларга умумий тушунчалар бериб ўтди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзида ўтган мазкур ўқув соати якунида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

май 09 2024
"ЎзТТБРМ" ДУК бутун Ўзбекистон халқини яхшилик ва эзгулик, меҳр-мурувват байрами – 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муборакбод этади

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни бугунги қутлуғ байрам – Хотира ва қадрлаш куни билан яна бир бор табриклаймиз.

Ҳар бирингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт-у саодат Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

май 07 2024
Фахрийлар ҳолидан хабар олинди

7 май – Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни!

Соҳа ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонасида узоқ йиллар давомида фаолият юритган нафақадаги фахрий ходимлар холидан хабар олинди.

“ЎзТТБРМ” ДУК ҳамда ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона фаолиятига бағишлаб чоп этилган китоб-албом ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатилди.

май 07 2024
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизларни 7 май – Алоқачилар касб байрами муносабати билан муборакбод этамиз

Халқимизга минглаб чақирим масофадан мулоқот қилиш қувончни бериш йўлидаги машаққатли ва шарафли, шу билан бирга савобли ишларингизда куч-қувват тилаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, меҳнат фаолиятингизда муваффақият, соҳамиз ривожи ва истиқболи йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

“ЎзТТБРМ” ДУК