апр 05 2024
Ўқув соати бўлиб ўтди

Zoom платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилган мазкур ўқув соатида Комплаенс назорати бўлими етакчи мутахассиси М.Утемуратов "Коррупсияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида ходимларга умумий тушунчалар бериб ўтди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзида ўтган мазкур ўқув соати якунида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

мар 28 2024
Ўқув соати бўлиб ўтди

Zoom платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилган мазкур ўқув соатида Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш хизмати етакчи мутахассиси Б.Қурбонбоев "Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш сохасида бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликка қаратилган чора-тадбирлар" мавзусида ходимларга умумий тушунчалар бериб ўтди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзида ўтган мазкур ўқув соати якунида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

мар 28 2024
Ойлик доирасида ўқув машғулоти ташкил этилди

Шу йилнинг 15 март кунидан 15 апрель кунига қадар юртимизда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси” ойлиги ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонасида “Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, улардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтининг катта ўқитувчиси Л. Галимова фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш борасида ходимларга умумий тушунчалар бериб ўтди.

мар 16 2024
“ЎзТТБРМ” ДУК ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда

Обод юртимизнинг файзи, таровати ўзгача. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида юртимиз бўйлаб, “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

“ЎзТТБРМ” ДУК ходимлари ҳам тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиб, умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, маъмурий бино жойлашган ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ходимлар атрофда тўпланиб қолган чиқиндилардан тозалаб, оқартирув ва тозалаш ишларини амалга оширишди.

мар 13 2024
Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АШҲ комиссиясининг 25-йиғилиши ўз ишини бошлади

Жорий йил 11-15 март кунлари Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида  “Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш” бўйича АШҲ комиссиясининг (РЧС ва Ё бўйича АШҲ комиссияси) 25-йиғилиши, шунингдек, унинг (Радиоалоқа ассамблеяси ва Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига (БРК) тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳ, Радиочастота спектрини бошқариш бўйича ишчи гуруҳи, Радиоэшиттириш бўйича ишчи гуруҳи ва АШҲ Алоқа админстрацияси 470-694 МҲз частота диапазонида «Женева-06» рақамли ер усти телевизион эшиттириш режасига қўшимча каналлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа гуруҳининг биргаликдаги йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш РЧС ва Ё бўйича АШҲ қўмитаси раиси Бутенко Валерий Владимирович томонидан очиб берилди. Шунингдек, Арманистон Республикаси Юқори технологиялари саноати вазири ўринбосари Погосян Авет Вилямович, АШҲнинг Ижроия қўмитаси бош директори Бородин Алексей Сергеевич, ХEИ радиоалоқа бюросининг ҳаракатдаги ва турғун хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Богенс Карлис Карловичлар ва йўлдошли алоқа департаменти бошлиғи Кадиров Тимур Данилович йиғилиш иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилдилар.

Йиғилишда Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмуриятларининг 80 дан ортиқ вакиллари, шунингдек АШҲ Ижроия қўмитаси вакиллари  ва бир нечта халқаро ташкилотлар вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

АШҲ Комиссияси ва унинг ишчи гуруҳлари йиғилишлари доирасида радиоалоқа йўналишидаги долзарб масалаларини, АШҲ мамлакатларида рақамли ер усти телевизион эшиттиришнинг ривожланиш ҳолати, Халқаро битим ҳисобланган Радиоалоқа Регламентига илғор технологияларини амалдаги технологияларга ҳалақит бермаган ҳолда турли хил шартлар билан радиочастота полосасини ажратиш учун БРК-27 нинг 30 яқин кун тартибидаги масалалар бўйича, АШҲ аъзо давлатларнинг БРК-27га таклиф этаётган ҳиссаларини, мураккаб рельефли жойларда чегарадош давлатлар частоталарни мувофиқлаштириш, АШҲ Алоқа маъмуриятларида жорий этилаётган ва режалаштирилаётган ИМТ тизимлари ҳақида ва шунга ўхшаш 20 га яқин  муҳим масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон Республикасидан мазкур тадбирларда Рақамли технологиялар вазирлиги, «ЎзТТБРМ» ДУК, «UNICON.UZ» МЧЖ, «ЭМММ» ДУК мутахассислари иштирок этишмоқда.