Бўш иш ўринлари
“ЎзТТБРМ” давлат унитар корхонаси юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш учун қуйида кўрсатилган лавозимларга танлов эълон қилади:

Электрик (0,5 ставка) лавозимига

Малакавий талаблар:

Камида ўрта-махсус маълумот;

шу соҳада 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи;

билим ва кўникмаларга эга, масъулиятли ва талабчан бўлиш.

Лавозим мажбуриятлари:

Электротехника, радиотехника, телемеханика, электроник асосларини, турли хил электр машина, аппарат, ўлчаш воситаларининг тузилиши ва схемаларини, тансформатор, кабел, ҳамда турли кучланиш ва қалинликдаги электр симлар бардош берадиган юқори меъёрларни, уларни таъмирлаш ва созлаш усулларини, электр тармоғидаги ва электр асбобларнинг ишлатиш жараёнида юзага келадиган шикастланиш аломатлари, сабаблари ва уларнинг хавфли оқибатларини, уларни аниқлаш ва тузатиш усулларини, санитар-техник тизим қисмларининг турларини, қувурларни улаш ва маҳкамлашни, пўлат ва полимер қувурли санитар-техник тизимларни таъмирлаш усулларини билиш.

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси 18 “А” уй
ўлжал 240- АТС биноси)

Алоқа учун телефон: Кадрлар бўлими: (71) 240-53-56, Қабулхона: (71) 240-27-72

E-mail:  tmc@rtmc.uz