“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси биносида "New Skies Satellites B.V. (SES Luxembourg)" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича "New Skies Satellites B.V. (SES Luxembourg)" компанияси вакиллари “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, ташкилот фаолиятини юқори баҳолади.